Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Биз кучли қўшниларга эга бўлишни истаймиз..."

"Биз кучли қўшниларга эга бўлишни истаймиз..."

Эрон ўз қўшниларини хавфсизлик борасида рақобатчи деб билмайди, биз кучли қўшниларга эга бўлишни истаймиз деби Эрон президенти Масъуд Пезишкиён БМТдаги нутқи давомида.

"Ҳўрмуз бўғози сувларида беқарорликни юзага келтиришни хоҳламаймиз. Биз кимларнингдир денгиз йўлидан эркин фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлашига, айни пайтда эса худди шу йўлдан бизга қарши тажовуз қилиш, хавфсизлигимизга таҳдид солиш ва ўзимизнинг денгиз йўлларимизга киришимизни тақиқлаш учун фойдаланишига йўл қўя олмаймиз.

Улар бизнинг ўз сув йўлимизга киришимизни тўсиб қўйишмоқда. Улар ушбу йўл атрофидаги барча ҳудудларда беқарорлик келтириб чиқариш мақсадида ракеталар ва ҳалокатли ҳарбий технологияларни етказиб беришда давом этмоқдалар.

Фаластинни эътиборсиз қолдириб, тинчлик ҳақида гапира олмаймиз. Ғарбий Осиёда узоқ муддатли тинчлик Фаластин учун адолатсиз бўлиши мумкин эмас. Дунёда истило, тажовуз ва адолатсизлик давом этар экан, қаршилик давом этади. Агар у бир шаклда заифлашса, бошқа шаклларда қайта пайдо бўлади, эҳтимол янада кучаяди.

- Минтақавий муаммоларимиз минтақа ичида, минтақа мамлакатлари томонидан, ташқи тажовузкорлар қўлида пиёдага айланмасдан ҳал қилиниши керак. Чет эл давлати билан ҳеч қандай муносабатлар минтақадаги қўшни давлатлар учун таҳдид воситасига айлана олмайди.

- Эрон ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда тажовузкор бўлмаган, ҳеч қачон уруш бошламаган ва ҳар доим музокаралар столига содиқлигини намойиш этган. Бизга уруш мажбуран юкланган, аммо биз уруш олиб боришдан қўрқмаслигимизни - мудофаа характерига эга - ва севимли Эронимизни, ватанимизни сўнгги нафасимизгача ҳимоя қилишимизни исботладик.

- Атом ва ядровий бомбалар Исроил режимининг қўлида, аммо инспекторлардан Эронга келиш талаб қилинмоқда. Исроил Ғазода 70 000 дан ортиқ бегуноҳ одамларни шафқатсизларча ўлдирди, аммо музокаралар столида ўтирган Эрон бомбардимон қилинди. Исроилда бомбалар бор, оммавий қирғин қуроллари бор, у Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчиси эмас ва ўзининг шармандали тарихида у ҳеч қачон бирорта ҳам текширувга рухсат бермаган, аммо у минтақадаги исталган пойтахтни хоҳлаганча бомбардимон қилиши учун барча зарур воситалар билан мукофотланган.

- Исроил ўлдиради ва ўлдиради. Аммо Эрон санкцияларга дучор бўлади. Бу ҳақиқий фожиа бўлиб, уни эшитган ҳар бир кишини, энг яхши ҳолатда ҳам, кулдиради. Улар ўлдирадилар ва бизга қарши санкциялар қўллайдилар. Улар бизни жазолайдилар - касаллар, бегуноҳлар, камбағаллар, жамиятимизнинг энг заиф қатламлари ушбу санкцияларнинг нишонига айланади ва Қўшма Штатлар барча мамлакатларда айнан шу нарсага эришмоқчи: ноқонуний мақсадларга эришиш учун аҳолини қурбон қилиш.

- Эрон дунёга қўлини очиқ узатмоқда. Биз дунёни - биз дунёни - заифликдан эмас, балки ўз кучимиз ва бардошлилигимизга чуқур ишончдан, бу минтақада ҳеч ким ёлғиз ўзи хавфсизликка эриша олмаслигига қатъий ишонч асосида ҳамкорлик ва иштирок этишга таклиф қиламиз. Ёки биз уни биргаликда қурамиз, ёки биз биргаликда хавфсизликда яшаймиз.

- Трамп Эрон халқининг қаршилиги санкциялар, кучайган босим ва қўрқитишларга қарамай фақат кучайишини билиши керак. Биз ҳеч қачон бошимизни эгмаймиз ёки тиз чўкмаймиз. Жаноб Трамп ва бизни қўрқитишга уринаётганлар Эронни тушунишлари керак: биз мулоқот, дипломатия ва музокараларга тайёрмиз, лекин куч тилини қабул қилмаймиз.

Киритилди: 22:05 23.09.2026. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!