Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин юқори даражали зобитларни ишдан бўшатди

Путин юқори даражали зобитларни ишдан бўшатди

Россия президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлигида кенг кўламли лавозим алмашинувларини амалга оширди. Ушбу ўзгаришлар натижасида бир қатор юқори лавозимдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишдан олинди.

Путин имзолаган фармонга кўра, ишдан бўшатишлар Москва, Москва вилояти, Тотористон, Кемерово ва Киров вилоятларида амалга оширилди. Ўринларини бўшатганлар орасида полиция бошлиқлари, тергов бошқармалари раҳбарлари ва федерал вазирликлар департаментлари раҳбарлари бор.

Айримлар пенсия ёши ёки шахсий ариза асосида ишдан кетган. Аммо ишдан олинганларнинг баъзилари ИИВда оператив фаолият ёки Москвадаги тергов ишларига раҳбарлик қилган.

Шу билан бирга, президент бир қатор лавозимларга тайинловлар ҳам амалга оширди. Волгоград, Курган ва Тува республикаларида ИИВ раҳбарлари, Сахалин, Республика Алтай ва Архангельск вилоятларида Тергов қўмитаси раҳбарлари алмашди. ИИВда иқтисодий хавфсизлик, миграция масалалари ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича янги ўринбосарлар тайинланди.

Президент фармони расман эълон қилинмаган, аммо ротациялар ҳақидаги маълумотлар ҳудудий манбалар ва ҳуқуқ-тартибот тизими билан боғлиқ телеграм-каналлар орқали тарқалмоқда.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 1541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!