Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин ва Трамп Си Цзиньпин билан уч томонлама учрашув эҳтимолини муҳокама қилди

Путин ва Трамп Си Цзиньпин билан уч томонлама учрашув эҳтимолини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп 8 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан эҳтимолий уч томонлама учрашувни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Уч томонлама учрашув ноябрь ойида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида ташкил этилиши мумкин.

«Албатта, бундай эҳтимол ҳақида аввал ҳам гапирилган, ва бундай имконият сақланиб қолмоқда», — деди Песков.

Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков учрашувни ўтказиш масаласи саммит ташкилотчиси бўлган Хитой томонига боғлиқ эканини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, музокараларни тайёрлаш учун дипломатик ишлар олиб бориш талаб этилади, бироқ бундай учрашувнинг ўзи фойдали бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:22 09.09.2026. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!