Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Жинпиннинг учрашуви Шэньчжэн шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида режалаштирилган.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди, деб хабар берди “Интерфакс”.
Янги суҳбат олий даражадаги мунтазам мулоқотларнинг давоми бўлади.
Матвиенконинг сўзларига кўра, Москва ва Пекин муносабатлари икки давлат раҳбарияти ва халқларининг биргаликдаги фаолияти туфайли мисли кўрилмаган юқори даражага кўтарилган. Шу билан бирга, стратегик шериклик фақат савдо ва иқтисодиёт билан чекланиб қолмайди.
"Биз жаҳон майдонида ҳаракатларимизни фаол мувофиқлаштирмоқдамиз, умумий ёндашувларни ҳимоя қилмоқдамиз, чунки Россия ва Хитойнинг ёндашувлари яқин ёки мос келади," - деди Федерация Кенгаши раиси.