Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин ва Мерц учрашиши мумкин

Путин ва Мерц учрашиши мумкин

Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус Берлин Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди, деб ёзади Die Zeit.

Унинг айтишича, Абу-Дабидаги музокаралар натижасида эришилган келишувлар Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Фридрих Мерцнинг келгуси учрашуви учун асос бўлиши мумкин.

Кремль ТАСС ахборот агентлиги орқали Путин Европа Иттифоқи, шунингдек, Мерц билан алоқалар учун очиқлигини маълум қилди.

Канцлернинг ўзи ўтган жума куни, агар Путин декабрь ойида Маямига G20 саммитига келса, учрашувдан бош тортмаслигини айтди.

Корнелиуснинг сўзларига кўра, Европа давлатлари АҚШ ва Украина билан биргаликда урушни тугатиш бўйича кейинги музокараларнинг тўртта тамойилини келишиб олган. Хусусан, аввал Украинада тинчлик ҳақида келишиб олиш, шундан кейингина Европа ва трансатлантик хавфсизликни муҳокама қилиш керак. Ҳар қандай келишув фақат барча иттифоқчиларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: 13:45 13.11.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар