Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Олмаотада «доллар ёмғири» ёғди

Олмаотада «доллар ёмғири» ёғди

Остонада тинтувлар вақтида деразадан доллар тўлдирилган чемоданлар ташлаб юборилди.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри марказидаги «Атлант» турар жой мажмуаси ҳудудида деразадан ташлаб юборилган, ичига 100 долларлик купюралар жойланган чемоданлар топилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бинo олдида ерга сочилиб ётган пулларни кўриш мумкин. Ҳодиса жойи полиция ходимлари томонидан тезкорлик билан ўраб олинган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ерда жами саккизта пул билан тўлдирилган чемодан аниқланган.

Ҳодиса Қозоғистонда кенг муҳокама қилинаётган коррупция можароси фонида содир бўлди. Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) «Самрук-Қазина» жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақупов, «Қазақстан темир жолы» раҳбари Елжас Отыншиев ва яна бир қатор шахслар қўлга олинганини расман тасдиқлаган.

Ижтимоий тармоқларда топилган пуллар давом этаётган тергов ҳаракатлари билан боғлиқлиги ҳақида тахминлар билдирилмоқда. Бироқ ташлаб юборилган купюралар ва юқори лавозимли раҳбарларнинг қўлга олиниши ўртасидаги боғлиқлик ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Шунингдек, топилган банкнотларнинг ҳақиқийлиги ҳам текширилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:16. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар