Москвада Кировоградская кўчасида портлаган Toyota Fortuner автомобили Украина собиқ бош вазири Николай Азаровнинг матбуот котиби, журналист Сергей Заворотний номига расмийлаштирилган. Бу ҳақда SHOT нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, автомобил ҳовлидан чиққач, тахминан 200 метр юрганидан сўнг портлаган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жароҳатланган.
Жароҳатланган Заворотний шифохонага олиб кетилган.
Айни пайтда портлаш сабаблари аниқланмоқда.