Европа етакчилари Украинага оид музокараларда уларнинг номидан ким иштирок этиши борасида келиша олмаяпти, деб ёзмоқда Financial Times
Европа давлатлари Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш бўйича музокараларда ўз ўрнига эга бўлишни талаб қилмоқдалар, бироқ улар ўз манфаатларини айнан ким ифода этиши кераклиги борасида ҳали ҳам умумий тўхтамга кела олишмади. Financial Times нашрининг хабар беришича, ушбу масала Дублинда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди. Европа етакчилари Москва ва Вашингтон Европа давлатларини жалб қилмаган ҳолда, бутун қитъа хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган келишувга эришиб қўйишидан хавотирдалар.
Вакил танлаш ва музокаралар формати борасидаги келишмовчиликлар ҳамон давом этмоқда. Италия Европа номидан ягона вакил иштирок этишини ёқлаётган бўлса, Франция ва Германия Европанинг йирик давлатлари етакчи ролини сақлаб қолиш тарафдори. Германия канцлери Фридрих Мерц ҳамкорликнинг синалган шакли сифатида "Европа учлиги" — Германия, Франция ва Буюк Британияни мисол қилиб келтирди.