Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги “Атлант” мажмуасига қарашли кўп қаватли тураржой биносидан пул тўлдирилган саккизта чамадон улоқтириб юборилди, деб хабар берди Қозоғистон ва Россия матбуоти воқеа гувоҳлари олган видеотасвирларга таяниб. Хабарларда 80 миллион доллар миқдоридаги сумма ҳақида сўз бормоқда.
Ушбу ҳодиса “Самрук-Казына” давлат жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақупов ҳамда “КТЖ” миллий темирйўл компанияси раҳбари Элжас Отиншиевнинг коррупцияга оид иш доирасида қўлга олиниши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. “КТЖ” офиси айнан “Атлант” тураржой мажмуаси ёнида жойлашган. Бироқ ҳозирча пулли чамадонлар ва топ-менежерлар қўлга олиниши ўртасида боғлиқлик борлиги расман тасдиқланмаган.
Ҳозирча Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари пулли чамадонлар ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади