Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин ҳамма билан, шу жумладан Зеленский билан ҳам учрашишга тайёрлигини айтди

Путин ҳамма билан, шу жумладан Зеленский билан ҳам учрашишга тайёрлигини айтди

Россия президенти бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.

"Агар Украина давлати Россия билан музокаралар олиб боришни кимгадир ишонса, майли, бу Зеленский бўлса ҳам учрашишга тайёрман. Муаммо бунда эмас, гап сулҳ ҳужжатини ким имзолашида. Мен ҳеч нарса ўйлаб топганим йўқ. Ташвиқот нуқтайи назаридан Украинанинг амалдаги ҳокимияти легитимлиги ҳақида исталган фикрни айтиш мумкин, аммо биз учун жиддий масалаларни ҳал қилишда ҳуқуқий таркибий қисм муҳим", – дея фикр билдирди Владимир Путин.

"Украина Конституциясига кўра, мамлакат президенти беш йилга сайланади, ушбу ҳужжатда ҳукумат ваколатларини узайтириш усуллари йўқ, ҳатто ҳарбий ҳолат шароитида ҳам. Агар давлат раҳбари қонуний бўлмаса, бутун ҳокимият тизими қонуний бўлмай қолади", — деди Россия президенти. Путиннинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳолат вақтида фақат Украина Олий Радасининг ваколатлари узайтирилади.

Путиннинг қайд этишича, Россияга музокараларни ким олиб бораётгани аҳамиятсиз, ҳатто у “амалдаги режим раҳбари” бўлса ҳам.

"Учрашув ўтказилиши мумкин, агар бу қандайдир якуний босқич бўлса. Лекин бунга нуқта қўйиш зарур, имзо қонуний ҳокимият томонидан қўйилиши шарт. Бўлмаса, кейингиси келиб, ҳаммасини чиқиндига отади! Бундай қилиш мумкин эмас, биз жиддий масалаларни ҳал қиляпмиз!", – дея қўшимча қилди Россия раҳбари.

Киритилди: 12:27 19.06.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!