Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги (ПМЭФ) чиқишида жаҳондаги вазиятни жуда таранг деб баҳолади. У Украина ва Яқин Шарқдаги зиддиятлар ортиб бораётгани фонида учинчи жаҳон уруши бошланиши эҳтимоли борлигидан хавотир билдирди.
«Албатта, низолар хавфи катта, у ортиб бормоқда. Бу ҳолат биз учун бевосита аҳамиятга эга», — деди Путин.
У яна НАТОни «ақлга тўғри келмайдиган кенгайиш»да айблади ва альянс Россия хавфсизлигига оид қонуний манфаатларни инкор қилган ҳолда «неоколониал йўл» тутаётганини таъкидлади.
Путин, шунингдек, Эрон Олий раҳбари Оятулло Алий Хоманаийга қарши гўёки тайёрланаётган сўйлаштириш ҳаракати ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ берди: «Умид қиламан, бу фақатгина риторика. Агар бу каби таҳдидлар амалга оширилса, оқибати фожиали бўлади», — деди у.
Шу билан бирга, Россия президенти Дональд Трамп Россия томонидан Эроннинг Бушер шаҳридаги АЭСдаги ходимлар хавфсизлигига кафолат бериш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ваъда берганини маълум қилди. Лекин бу келишувлар бўйича аниқ тафсилотларни келтирмади.