Пўлат Бобожонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;
давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;
маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.