Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида ГЭС қурилади

Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида ГЭС қурилади

Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида ГЭС барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган учрашувда маълум қилинди.

Йиғилишда бу йил “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.

“Катта Андижон” каналида 23 Мегаваттли 3 та ҳамда Тўпаланг дарёсида 16 Мегаваттли битта ГЭС қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Киритилди: 16:18 18.03.2023. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!