Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Прокуратура ерусти метро линияси қурилишидаги камчиликларни фош қилди

 Прокуратура ерусти метро линияси қурилишидаги камчиликларни фош қилди

Транспорт прокурори Икром Наримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги” ҳалқа йўлида олиб борилаётган реконструкция ишларини жойига чиқиб ўрганди.

Текширув давомида “Технопарк – Қипчоқ” оралиғидаги қурилишда бир қатор камчилик ва хатолар аниқланган:

• Лойиҳа ҳужжатлари билан мутаносиб эмаслиги;
• айрим техник меъёрлар бузилгани;
• сифат назорати етарли даражада таъминланмагани.


Прокуратуранинг расмий хабарида ушбу камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш ва лойиҳани белгиланган вақтда, сифатли якунлаш бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилгани қайд этилган.

Қурилиш ишлари доимий назоратга олинган.

Киритилди: 11:23 25.06.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!