Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Прeзидeнт мактаблари 2023-2024-ўқув йили учун қабул эълон қилади

Прeзидeнт мактаблари 2023-2024-ўқув йили учун қабул эълон қилади

Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10-июндан – 30-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

❓ Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

🗂 Талабгорнинг:

➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);

➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;

➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

🔖 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

❓Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

➖ 2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Киритилди: 10:02 31.05.2023. Ўқилди: 24715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!