Пайшанба куни эрталаб Покистоннинг Лаҳор шаҳрида бир қатор портлашлар юз берди. Портлашлар Уолтон аеропорти яқинидаги Гопал-Нагар ва Насиробод ҳудудларидаги Уолтон йўлида содир бўлди, деб хабар берди Samaa TV полицияга таяниб.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамлар ваҳима ичида кўчага югуришган. Портлашлар содир бўлган ҳудудда тутун булутлари кўринди.
❕ Телеканалнинг полициядаги манбаларига кўра, аеропорт яқинида Ҳиндистон учувчисиз самолёти уриб туширилган. Уларнинг маълумотларига кўра, дрон хориждан бошқарилди ва разведка миссиясини - заиф объэктларни кузатишни амалга оширган.
Чоршанба куни эрталаб ва тушгача Лаҳор ва Сиалкотда бир нечта ҳаво йўллари вақтинча ёпилди. Чекловлар Покистон халқаро авиакомпаниясининг парвозлар жадвалини бузди.
Аввалроқ, чоршанбага ўтар кечаси Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Покистондаги нишонларга ва Кашмирнинг Исломобод назорати остидаги ҳудудларига ҳаводан зарбалар бергани хабар қилинганди. Ҳиндистон томони зарбалар Паҳалгам ҳужумига алоқадор инфратузилмани нишонга олганини айтди.
ОАВнинг Покистон расмийларига таяниб хабар беришича, зарбалар натижасида камида 26 киши ҳалок бўлган, 46 киши яраланган.
Ҳиндистон полициясига кўра, бунга жавобан Покистоннинг Кашмирдаги ўққа тутилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган.
Мамлакатлар ўртасидаги кескинлик 22 апрел куни Ҳиндистон шимолида содир этилган ҳужумдан кейин бошланган. Кейин бир гуруҳ жангарилар сайёҳларга қарата ўт очган. 26 киши ҳалок бўлди. Ҳиндистон ҳукумати ҳужумда Покистонни айблади.