Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Покистонда полиция патрулига уюштирилган ҳужум оқибатида 10 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, 18 нафар жангарилик йўқ қилинди

Покистонда полиция патрулига уюштирилган ҳужум оқибатида 10 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, 18 нафар жангарилик йўқ қилинди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида полиция патрулига қилинган ҳужум оқибатида 10 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳалок бўлди, яна 12 нафари жароҳат олди.

Бу ҳақда DAWN нашри минтақавий полиция маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, отишма давомида 18 нафар жангарилик йўқ қилинган.

Ҳодиса Кохат туманида полиция ходимлари маҳаллий маъмурият билан биргаликда олтинни ноқонуний қазиб олишга қарши ўтказилган операциядан қайтаётган вақтда содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужумни «Покистон Толибони» (ТТП) ҳаракати аъзолари амалга оширган.

Ҳалок бўлганлар орасида полиция суперинтенданти ўринбосари Ҳайдар Заман ҳам бор. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

Вилоят губернатори Файсал Карим Кунди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, воқеа юзасидан батафсил ҳисобот тақдим этишни талаб қилди. Шунингдек, ҳужумчиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар