Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон ва “Толибон” ҳукумати Афғонистонга янги ҳаво зарбаси берилганини тасдиқлади — Reuters

Покистон ва “Толибон” ҳукумати Афғонистонга янги ҳаво зарбаси берилганини тасдиқлади — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, Покистон ҳарбийлари бугун Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Спин Болдак чегара ўтиш пункти яқинида “Толибон”нинг 15–20 нафар жангчиси ўлдирилганини маълум қилган. “Толибон” вакили эса Покистон томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 12 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганини билдирган.

Икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатлар ўтган ҳафта Кобулдаги портлашлардан сўнг кескинлашган эди. “Толибон” бу ҳужумларда Исломободни айблаган. Покистон ҳукумати эса ўз навбатида “Толибон”ни Афғонистон ҳудудида Покистон толибларини яшираётганини билдириб, уларни "мамлакат хавфсизлигига таҳдид" деб атаган.

Кескинлик ўтган дам олиш кунлари энг юқори даражага чиқди, чегарада оғир отишмалар содир бўлди. “Толибон” маълумотига кўра, бу тўқнашувларда 58 нафар покистонлик ҳарбий, Исломободнинг даъвосига кўра эса “Толибон” ва у билан боғлиқ 200 нафар жангари ҳалок бўлган.

Киритилди: 19:53 15.10.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!