Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон Сенати бир овоздан Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди

Покистон Сенати бир овоздан Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди

Покистон Сенати бир овоздан Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда DAWN портали хабар берди.

"Покистон ўз номини Паҳалгам шаҳридаги ҳужум билан асоссиз боғлаш бўйича барча уринишларни тан олмайди. Ҳиндистон ҳукуматининг Покистонни ёмон кўрсатишга қаратилган манипуляция кампаниясини қоралаймиз. Исломобод Нью-Деҳли терроризм масаласидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда деб ҳисоблайди", дейилади ҳужжатда.

Резолюцияда, шунингдек, “Ҳинд сувларидан биргаликда фойдаланиш” тўғрисидаги шартноманинг ноқонуний ва бир томонлама тўхтатилиши ҳам қораланган.

Бундан ташқари, Покистон Сенати ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини таъкидлади.

Киритилди: 14:28 26.04.2025. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!