Украина Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленконинг айтишича, Владимир Путин ташаббуси билан 8-11 май кунлари сулҳ тузилиши манипуляция ҳисобланади.
"Нега тўлиқ ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш мумкин эмас? Жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш бўлмаган ҳамма нарса - бу Россиянинг ахборот ва ҳарбий мақсадлардаги манипуляцияси, урушни давом эттириш ниятини яширишга уринишдир," - деди Коваленко.
Бугун Путин фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан сулҳ эълон қилди. Бунгача у апрель ойида ҳам Пасха сулҳини таклиф қилган, бироқ унинг амал қилиш даврида иккала томон ҳам бир-бирини келишувларни бузганликда айблаган.