Украина Трампнинг “тинчлик келишуви” муваффақиятсизликка учраши эҳтимолига учун “Б режа” тайёрламоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Украина ўзининг мудофаа саноатини ривожлантиришни жиддий равишда тезлаштирди, хусусан, зарба берувчи дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтирди.
"Оғир артиллерия соҳаси ҳам ортда қолмаяпти. Агар 2022 йилда Украина умуман гаубица ишлаб чиқармаган бўлса, ҳозир ҳар ойда мамлакатдаги мудофаа корхоналари томонидан 20 та “Богдана” гаубицасини ишлаб чиқарилмоқда", деб ёзади Bild.