Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилиянинг "O Globo" нашрига берган интервьюсида Москванинг урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун асосий талабларини баён этди.
Асосий шарт - Қрим, Донетск, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россияга тегишлилиги халқаро миқёсда тан олиниши.
Лавровнинг айтишича, Киевнинг мажбуриятлари қонуний жиҳатдан мустаҳкамланиши, назорат механизмлари билан таъминланиши ва муддатсиз амал қилиши лозим.
Россиянинг бошқа талаблари қаторида:
- Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши, бетараф мақомга эга бўлиши;
- Украинани ҳарбий қуролсизлантириш ва нацизмдан тозалаш;
- Россия билан музокаралар олиб бориш тақиқини бекор қилиш;
- Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш, мол-мулкни хатлаш ва суд даъволарини тўхтатиш;
- Запороже атом электр станцияси устидан Россия назоратини сақлаб қолиш;
- рус тили, маданияти ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни чекловчи Украина қонунларини бекор қилиш.
-
Бундан олдин Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ҳеч қандай дастлабки шартларсиз музокараларга тайёр эканлигини ва Москва Киевдан "сигнал" кутаётганини маълум қилганди. Шу билан бирга, Доналд Трамп Қрим ва бошқа босиб олинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олиш, шунингдек, Украинанинг НАТОдан воз кечишини назарда тутувчи режани илгари сурмоқда.