Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон Афғонистон чегарасига ҳужумни қайтариш учун ҳаво кучларини жойлаштирди

Покистон Афғонистон чегарасига ҳужумни қайтариш учун ҳаво кучларини жойлаштирди

Покистон икки давлат чегарасида Толибон жангариларининг ҳужумини қайтариш учун самолёт ва дронларни жойлаштирди.

Бу ҳақда Dawn газетаси хавфсизликдаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Покистон армияси Толибоннинг Покистон-Афғонистон чегарасидаги бир қанча чегара постларига ҳужумларига жавобан қатъий жавоб чораларини кўргани хабар қилинмоқда.

Покистон давлат телевидениесининг хабар беришича, тўқнашувлар Ангор Адда, Бажаур, Куррам, Дир, Читрал (Хайбер-Пахтунхва вилояти) ва Барам Чаҳ (Балужистон вилояти) шаҳарларида содир бўлган.

Хавфсизлик манбаларининг хабар беришича, афғон кучлари катта йўқотишларга учраган. Бундан ташқари, Афғонистондаги жангариларнинг базаларига артиллерия, танклар, енгил ва оғир қуроллар, самолётлар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида зарбалар берилмоқда.

"Афғонистондаги Покистон-Афғонистон чегараси яқинида жойлашган ИШИД террорчилик лагерлари ва бошпаналарига зарбалар берилмоқда, "Толибон" бир неча ҳудудлардан чекинди", — дея хабар бермоқда Покистон давлат радиоси.

Киритилди: 11:30 12.10.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!