Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пеп «Сити»нинг «Реал» тўсиғидан ўта олишини 1% деб баҳолади

Пеп «Сити»нинг «Реал» тўсиғидан ўта олишини 1% деб баҳолади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финали чиқиш имкониятларини баҳолади.

«Шаҳарликлар» ўтиш босқичида ўз майдонида «Реал»га (2:3) ютқазишди. Жавоб беллашуви 19 феврал куни Мадридда ўтказилади.

«Ҳамма «Бернабеу»да ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибди. Аммо сиз ўйиндан олдин кейинги босқичга чиқишимиз эҳтимоли ҳақида сўрасангиз, мен билмайман, бу минималдир. 1% деб айта оламан. Лекин агар имконият бўлса, албатта, ҳаракат қиламиз», — дейди испаниялик мутахассис.

Букмекерлар эса АПЛ чемпионининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 19 фоиз деб баҳоламоқда.

Киритилди: 18:15 18.02.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!