АҚШ Мудофаа вазирлиги сиёсий тузилмасини кенг кўламли қайта ташкил этиш доирасида Россия, Украина ва Евросиё масалалари билан шуғулланувчи бошқармани Европа ва НАТОни назорат қилувчи янги бўлинмага бўйсундириш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, бу бошқарма фаолиятини тўхтатмайди ва ходимларнинг ишдан бўшатилишига олиб келмаслиги мумкин. Бироқ бу қадам унинг мақомининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин - жорий йил бошигача мазкур тузилма Пентагоннинг асосий бўлинмаларидан бири ҳисобланарди.