"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "Реал" футболчилари орасида қайси бирини "кўк-анорранглилар" сафида кўришни исташини маълум қилди, шунингдек, Килиан Мбаппе ёки Винисиус Жуниор билан тезлик борасида умуман беллаша олмаслигини тан олди.
Испаниянинг "El Hormiguero" телешоусида жамоадоши Ферран Торрес билан меҳмон бўлган Педрига: "Агар имконият берилса, Мадриднинг қайси юлдузини "Барселона"га олиб келган бўлардингиз?" — деган савол берилди.
У дарҳол Ферранга юзланди ва иккаласи ҳам бир овоздан: "Ҳа, Мбаппе", — дея жавоб беришди.
Тезлик баҳсида қайси рақибга қарши тўқнаш келишни истамаслиги ҳақидаги саволга Педри яна ўша икки футболчини кўрсатди. "Тезлик борасидаги дуэлда кимга қарши ўйнашни истамайман?
Деярли ҳаммага, чунки мен бироз секинман", — деди у кулиб.
"Мбаппе, Винисиус. Ҳа, тўп Винисиус Жуниорга бориб тушганда, фақат дуо қилишдан бошқа чора қолмайди. У мендан уч баравар тезроқ югуради".