Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Пахтакор” плей-офф босқичида “Ал-Ҳилол”га қарши ўйнайди

“Пахтакор” плей-офф босқичида “Ал-Ҳилол”га қарши ўйнайди
Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 8-тур ўйинлари якунланди ва плей-офф босқичига йўл олган жамоалар номи аниқланди.
Унга кўра, Элит Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” (С.Арабистони), “Ал Райян” (Қатар) – “Ал-Аҳли” (С.Арабистони), “Истиқлол” (Эрон) – “Ал-Наср” (С.Арабистони), “Ал-Васл” (БАА) – “Ал-Садд” (Қатар) клублари ўзаро рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: ОФК белгилаган мусобақа регламентига кўра, плей-офф босқичидаги илк ўйин жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтади. Аниқроғи, “Пахтакор“ ушбу босқичдаги биринчи учрашувни ўз уйида ўтказади. Учрашувлар 3-4 март кунига белгиланган.

Киритилди: 14:20 19.02.2025. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!