Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пашинян: Жанубий Кавказ давлатлари хавфсизлигини ўзи таъминлаши керак

Пашинян: Жанубий Кавказ давлатлари хавфсизлигини ўзи таъминлаши керак

Никол Пашинянга кўра, Жанубий Кавказ давлатлари ўз хавфсизлиги ҳақида ўзи қайғурмаса, янги геосиёсий ўзгаришлар уларни четлаб ўтмайди.

Арманистон бош вазири бу ҳақда Европа парламентида 11 март куни сўзлаган нутқида айтди.

Унинг таъкидлашича, Арманистон ва Озарбайжон камида сўнгги 100 йил давомида ўзаро боғлиқ ҳолда яшаб келмоқда. Бир аср ўтганига қарамай, минтақадаги вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда.

Пашиняннинг фикрича, можаролар ва адоват давлатларни “кўр қилиб қўяди” ҳамда уларнинг мустақиллиги ва давлатчилигини заифлаштиради. Шунинг учун мамлакатлар тақдирининг ўзаро боғлиқлигини тан олиш Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик ўрнатиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Бош вазир шунингдек, бундай қарорни қабул қилишда мамлакат ичида, айниқса черков томонидан бўлган қаршиликни енгиб ўтишга тўғри келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айримлар “Қорабоғ ҳаракати”ни қайта тиклашга чақирмоқда, бу эса амалда можарога қайтишни англатади.

Киритилди: 23:14 11.03.2026. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!