Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.
Франция пойтахтида автомобил ҳаракатини чеклаш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида 500 та кўчани пиёдалар учун ажратиш бўйича референдум ўтказилади. Бу Парижда сўнгги йилларда ўтказилаётган учинчи шундай референдум бўлиб, унда илк бор 16 ва 17 ёшли фуқаролар ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар референдум натижалари ижобий бўлса, шаҳар тахминан 10 000 та автотураргоҳ ўрнидан маҳрум бўлади. Қайси кўчалар пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилиши ҳозирча номаълум.