Панама канали панамаликларники бўлиб қолади — Панама президенти.
Президент Хосе Мулино АҚШ президенти Доналд Трампнинг инаугурация нутқидаги ваъдаларига шундай жавоб қайтарди.
"Дунёда бизнинг ҳукуматимиз фаолиятига аралашадиган бирор мамлакат йўқ. Каналга эгалигимиз ҳеч кимнинг ён бериши натижасида юзага келмаган. Бу авлодлар курашининг натижаси бўлиб, унга 1999 йилда Торрихос-Картер шартномаси орқали эришилган. Ўшандан бери биз дунё ва унинг савдосига хизмат қилиш учун уни масъулият билан бошқариб келяпмиз ва кенгайтиряпмиз", — деди Панама президенти.