Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади.
Тегишли қонун 8 август куни Сенатда маъқулланди.
Амалда боланинг фамилияси ота ёки онанинг фамилияси асосида белгиланади. Миллий анъаналарга кўра, бобонинг исмини фамилия сифатида бериш ҳам мумкин. Янги тартиб кучга кирса, отанинг исми ҳам болага фамилия қилиб берилиши мумкин.
Бунинг учун Оила кодексининг 69-моддасига тегишли ўзгартиш киритилади.
📄 Қонун Президент имзолаши учун юборилади.