Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда

Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда

Литва мудофаа вазири Робертас Каунас Вилнюсда журналистларга берган баёнотида Москва Болтиқбўйи минтақасидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба бериш учун эгаллаб олинган Украина дронларидан фойдаланган ҳолда сохта байроқ остидаги фитна ўтказиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, у бундай ҳужумнинг тўғридан—тўғри хавфи йўқлигини билдирди.

"Биз сохта Украина дронидан фойдаланиладиган эҳтимолий фитна амалиёти ҳақида гапиряпмиз. Бу бугунги кунда энг ҳақиқатга яқин сценарийдир", — деди Литва мудофаа вазири.

Унинг таъкидлашича, Россия муҳокамадан фаол режалаштириш босқичига ҳали ўтгани йўқ. Бироқ русларда ўз ҳудудига кириб келган Украина дронлари бор ва уларни ишчи ҳолатга келтириб, қайта фойдаланиш имконияти бор.

Каунаснинг сўзларига кўра, Кремл можарони кескинлаштириш ва Украинани NATO иттифоқчиларидан ажратиш йўлларини изламоқда. Литва Украинага молиявий ва технологик ёрдам кўрсатмоқда, аммо ўз ҳаво ҳудуди ёки ҳудудидан ҳар қандай давлатга қарши ҳарбий амалиётлар учун фойдаланишга рухсат бермаган.

Литва разведка хизмати маълумотларига кўра, Москва шундай ҳаракатни режалаштирмоқда. Чунки Кремл Болтиқбўйи мамлакатлари Украинага Россияга дрон зарбалари бериш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берган ва бу катта хато деб ҳисоблайди.

Киритилди: 14:00 08.08.2026. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!