Бугун 5 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Каннаваро: “Мен ҳақимдаги маълумотларни терма жамоадаги “каламуш” тарқатаётгандир”

Каннаваро: “Мен ҳақимдаги маълумотларни терма жамоадаги “каламуш” тарқатаётгандир”

Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида италиялик мутахассис миллий жамоа атрофида тарқалган турли асоссиз ва ёлғон хабарларга алоҳида тўхталиб, бу ҳолатга ўз эътирозини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ичидаги маълумотларни нотўғри талқин қилиб, ташқарига чиқараётганлар бор.

«Кимдир жуда кўп ёлғон маълумот тарқатган. Балки бунга менинг хорижлик мураббий эканим сабабдир. Биз амал қилган қоидаларни мен ўйлаб топмаганман, бу — Европа стандарти. Нима сабабдан бундай ёлғон маълумотларни тарқатишганини, очиғи, тушунмадим.

Мендан аввалги мураббий маҳаллий, ажойиб мутахассис бўлган ва яхши натижаларга ҳам эришган. Лекин бу мени асоссиз танқид қилишга сабаб бўла олмайди. Бу масалага аниқлик киритиб ўтмасам бўлмасди. Терма жамоа ичида қандайдир “каламуш” борлиги сабабли ҳам шундай нотўғри маълумотлар кўпайиб кетди», деди Қаннаваро.

Шунингдек, бош мураббий бўлажак Осиё кубоги мусобақасидан олдин терма жамоа таркибида қандай ўзгаришлар бўлишига ойдинлик киритди ҳамда ёш футболчиларга кўпроқ имконият берилишини таъкидлади.

«Осиё кубогидан олдин таркибда, албатта, ўзгаришлар бўлади. Биз энди ёшларни кўпроқ жалб этамиз. Беҳруз Каримов масаласига тўхталадиган бўлсак, уни Колумбияга қарши ўйинда майдонга туширганимда, кўпчилик буни катта таваккал деб атаган эди. Мен эса ёшларга ишонч билдиришда давом этаман».

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!