АҚШ молия вазири Ҳўрмуз бўғози ўзининг стратегик аҳамиятини йўқотиши мумкинлигини айтди.
Скотт Бесcентнинг сўзларига кўра, Ҳўрмуз бўғози энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди, чунки Эрон ушбу стратегик денгиз йўлини ёпиш билан таҳдид қилиб, ундан босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланди.
"Яқин икки йил ичида биз Ҳўрмуз бўғози ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотганига гувоҳ бўламиз. У шунчаки навбатдаги сув йўлига айланади. Ҳўрмуз бўғози орқали ташилаётган энергия ресурсларининг 50–70 фоизидан ортиғи қувурлар орқали бошқа йўналишларга буриб юборилишини бунга сабаб сифатида келтиришим мумкин", — деди Бесcент.