Исроил ХАМАС бутунлай йўқ қилинмагунча Ғазо секторидан чекинмайди.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.
Исроил Бош вазирининг сўзларига кўра, Оқ уй Ҳамасни Ғазо секторини қуролсизлантириш ва демилитаризация қилишга мажбур қилиши мумкинлигига ишонади. Бироқ, Исроил таклиф қилинган режага (Ғазо сектори учун тинчлик кенгаши) қўшилмайди ва ахборот кампанияси бошланишидан олдин ўз изоҳларини тақдим этганини таъкидлади.
"Бу бизнинг режамиз эмас. Биз ўз манфаатларимиз йўлида қатъий турибмиз", деди Нетаньяху.
Исроил Бош вазири шунингдек, Исроил армияси аскарларига ўзларини, яҳудий давлати ҳудудини ва Исроил фуқароларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча нарсани қилишни буюрганини айтди.