Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Петер Сийярто қамалиши мумкин

Петер Сийярто қамалиши мумкин

Венгриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Петер Сийяртога пора олганлик айблови бўйича уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда. Илгари прокуратура томонидан олиб борилган иш Будапешт Полиция бош бошқармасига топширилди, чунки уни тергов қилиш ушбу идора ваколатига киради.

Собиқ вазир энди парламент аъзоси эмас ва депутатлик дахлсизлигига эга эмас. Шу сабабли, агар унинг айби исботланса, унга уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

Шунингдек, Венгрия Сиярто парламентдан кетганидан кейин ишга кирган Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчисига давлат субсидиялари бўйича тергов бошлади. 15 июль куни Петер Сиярто Хитойнинг BYD автомобиль ишлаб чиқарувчиси ташқи алоқалар ва янги бизнес йўналишларини ривожлантириш бўйича раҳбар бўлиш таклифини олгани учун депутатлик мандатини топширганини эълон қилди.

Киритилди: 14:45 08.08.2026. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!