Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Энди ногиронлик пенсияси айрим ҳолларда мурожаатсиз тайинланади

Энди ногиронлик пенсияси айрим ҳолларда мурожаатсиз тайинланади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсия тайинлаш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қонун маъқулланди.

Ҳужжат ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадларини назарда тутади.

Қонун билан фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш ҳамда пенсия тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлса, ушбу пенсия турини ҳар икки йилда бир маротаба фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби жорий этилмоқда.

Шунингдек, пенсиядан чегирма қилинганидан сўнг фуқарога тўланадиган пенсия миқдори энг кам истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, Қонун фуқароларга ногиронлик пенсиясини тайинлаш тартибини соддалаштиришга ва уларга ушбу соҳада кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 15:25 08.08.2026. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!