Чарлз Костанца АҚШ 5-армия корпуси қўмондони эди, деб ёзмоқда ABC News.
"Генерал шундоқ ҳам икки ойдан кейин лавозимини тарк этиши керак эди. Бўлинма қўмондонлигидаги бундай барвақт ўзгаришлар сабаби маълум қилинмаяпти", — деб хабар беради телеканал.
Корпуснинг масъулият ҳудудига АҚШ қуруқликдаги қўшинларига раҳбарлик қилиш ва Бутун Европа бўйлаб операцияларни мувофиқлаштириш киради.
Шунингдек, бўлинма Украинага АҚШ ёрдамини мувофиқлаштиришда кўмаклашади ва NАТО'нинг олдинги чизиғи бўйлаб АҚШ ҳарбий иштирокини бошқаради.
Корпус қўмондони вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Костанцанинг ўринбосари бригада генерали Джон Маунтфорд тайинланди.