Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина собиқ мудофаа вазири Фёдоров Маскни Киевга ёрдам беришга кўндирмоқчи

Украина собиқ мудофаа вазири Фёдоров Маскни Киевга ёрдам беришга кўндирмоқчи

Михаил Фёдоровга яқин шахсларнинг The Atlantic нашрига маълум қилишича, истеъфога чиққанидан сўнг Фёдоров Украинага кўмак масаласида норасмий каналлар орқали америкалик милиардер Маск билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

"Бироқ SpaceX ва Теsla раҳбари ҳозирча Россиянинг баллистик ракеталарни учириш қурилмаларини йўқ қилишда ёрдам бериш борасидаги ўз позициясини ўзгартиришни хоҳламаяпти. Илон Маск ҳамон Украинага Россиянинг баллистик ракеталарни учириш қурилмаларига зарба бериш учун Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишига рухсат беришдан бош тортмоқда", дейилади хабарда.

Шунингдек, The Atlantic маълумотларига кўра, Трамп Украинага қўшимча Patriot тизимлари ва уларни ишлаб чиқариш учун лицензия тақдим этишни рад этганидан сўнг, Киев Маск орқали бу масалада АҚШ президентининг розилигини олишга уринишни давом эттирмоқда. Бироқ ҳозирча ижобий натижага эришилмаган.

Нашрнинг қайд этишича, Маск можаронинг янада кучайиб кетишидан хавотирда ва келишув тузиш вақти келди деб ҳисоблайди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!