Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси!

Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси!

"Сурхон" клуби Беҳруз Каримовнинг трансферини тасдиқлади.

Маълум бўлишича, футболчи Тошкентда янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтди ва шу ерда шартнома тузди.

Беҳруз Каримов Швейцария иш визасини олиши билан Швейцариянинг Лугано шаҳрига учиб кетади.

Маълумот учун, айни пайтда "Лугано" клуби Швейцария Суперлигасининг 2-туридан сўнг 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Янг Бойз" клуби тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилмоқда. "Лугано" эртага 3-турда "Цюрих" клубини қабул қилади.

Киритилди: 15:15 08.08.2026. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!