Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари турнирни қабул қилиш учун қўшма ариза топширганди.

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзодларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, Ҳиндистон футбол федерацияси ҳам турнир мезбонлиги учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли турнирини қабул қилиш учун Индонезия, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Австралия ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси қўшма номзодлари томонидан таклиф юборилган.

Осиё футбол конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

"Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман", – деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди.

Киритилди: 11:34 11.04.2025. Ўқилди: 893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!