Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди

“Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди

Маълумки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида туризмнинг бир қатор йўналишлари жадал ривожланиб келмоқда.

Қорақалпоғистоннинг жанубий масканларида жойлашган қадимий қалъалар ва Нукус шаҳридаги дунёга машҳур И.В.Савиский давлат санъат музейи - тарихий-маданий туризм, Орол денгизи ва Устюрт платоси - Экотуризм, маҳаллий маданият ва урф-одатларни ёрқин намоён этувчи Чимбойлик ҳунармандлар - Этнотуризмнинг асосий дестинациялари бўлиб ҳисобланади.

Мазкур туристик йўналишлар қаторида Гастрономик туризм ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, қорақалпоқ халқининг анъанавий ошхонаси ўзига хос томонлари билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир вилояти ўзига хос таомларига эга бўлганидек, Қорақалпоғистоннинг ҳам “Бес бармақ”, “Жугери гуртик”, “Ақсаулақ”, “Турама”, “Маек борек” ва балиқдан тайёрланган “Балиқ қарма”, “Илонбалиқдан котлетлар”, “Балық сорпа” каби таомлари ўзининг мазаси билан ҳар бир ташриф буюрувчини баҳраманд қилади.

Қорақалпоғистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташаббуси билан 2017-йилдан буён “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестивали ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир миллий балиқ таомларини тарғибот қилиб қўймасдан, ҳудуддаги бошқа туристик йўналишларига ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиб келмоқда.

Кенг қамровли фестивал дастлаб Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ўлган туристик маскани Мўйноқ туманидан бошланган ва кейинчалик пойтахт Нукус шаҳрида ҳам ўтказилган. Бешинчи маротаба ташкил этилаётган бу йилги фестивал жорий йилнинг 29-30-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида ўтказилди.

Киритилди: 12:24 05.10.2023. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!