Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй Конгресснинг айрим ҳужжатларни тақдим этиш талабларига қарши чиқмоқчи

Оқ уй Конгресснинг айрим ҳужжатларни тақдим этиш талабларига қарши чиқмоқчи

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Конгресс талаб қилаётган айрим ҳужжатларни тақдим этмаслик учун курашмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйнинг бош юрисконсулти Уилл Шарф Bloomberg нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, келаси йили Конгрессдаги ўринлар тақсимоти ўзгаргач, демократлар Трамп фаолияти бўйича бир қатор текширувлар бошлаши мумкин. Жумладан, президентнинг бизнес вакиллари билан алоқалари ҳам ўрганилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан Оқ уйнинг юридик хизматига қўшимча 15 нафарга яқин адвокат жалб қилинган.

Шарфнинг таъкидлашича, президентнинг шахсий ёзишмалари махфийлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилиниши керак. Оқ уй бундай маълумотларни ошкор қилмаслик учун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр.

Киритилди: 22:03 15.11.2026. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар