Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

АҚШда «кўплаб мамлакатлар ҳатто билмайдиган» қурол захиралари мавжуд. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Левиттнинг таъкидлашича, АҚШ нафақат «Эпик ғазаб» операциясини муваффақиятли амалга ошириш, балки бундан ҳам кўпроқ натижаларга эришиш учун етарли имкониятларга эга. Унинг айтишича, дунёдаги кўплаб одамлар билмайдиган жойларда ҳам қурол захиралари сақланади.

Шу билан бирга, у мамлакатда ўқ-дорилар етарли эканини айтди. Бироқ Левитт собиқ президент Жо Байденни Киевга қурол етказиб бериш қарорлари ортидан юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар учун танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, «жуда нокомпетент раҳбар» тўрт йил давомида «Украина деб аталадиган жуда узоқ мамлакат»га энг илғор Америка қуролларининг кўплаб турларини етказиб берган.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкен Эрон атрофидаги можаро Америка қурол захираларини камайтириши ва мамлакатни бошқа эҳтимолий душманлар ҳужумлари олдида заифлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Киритилди: 22:13 05.03.2026. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!