Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Онкологик касалликлар бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Вазир жавоби кўриб чиқилди

Онкологик касалликлар бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Вазир жавоби кўриб чиқилди

Парламент қуйи палатасининг шу йил 6 май куни бўлиб ўтган мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровга “Аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган эди.

🔎 Мажлисида депутатлар мазкур парламент сўровига юборилган жавобни кўриб чиқдилар.

💬 Жавобда келтирилишича, республиканинг барча 16 та онкологик муассасаси тўла таъмирдан чиқарилган. Мавжуд 5 та нур терапия ускунаси сони 51 тага етказилган. Республикада 100 амбулатор, 650 ўринли стационар хизматига эга энг замонавий янги онкология маркази биноси қурилиб, ушбу масканда аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

📌 Вазир жавобида келтирилишича, 2021 йилдан бошлаб барча ҳудудларда 45-65 ёшли аёллар ўртасида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг бошланган. Тўрт йил давомида “Онко-назорат” хоналарида ва маммографик скрининг ёрдамида жами 2 179 928 нафар бемор кўрикдан ўтказилган.

➡️ Берилган жавобга кўра, бирламчи бўғинга малакали онкологларни тайёрлаш мақсадида 2023 – 2024 ўқув йилида 2 йиллик клиник ординатура йўналиши бўйича 96 та ўрин ажратилган. Республика онкология марказида 37 та клиник ординатор таҳсил олмоқда. Шунингдек, Фарғона, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро хоспислар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

‼️ Мажлисда парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани қайд этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.

Киритилди: 14:52 28.05.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!