Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармасига бошлиқ тайинланди

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармасига бошлиқ тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Наим Рустамович Ҳамраев вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Н. Ҳамраев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. 2012 – 2014 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассиси, вазирликнинг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бош мутахассиси ва Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Н. Ҳамраев тайинловга қадар Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Киритилди: 11:58 13.05.2025. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!