Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида “Olмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ фаолияти ўрганилганда мазкур корхона томонидан бир қатор экологик талаблар бузилганлиги қайд этилди.
Маълум бўлишича, корхона томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган хавфли тоифага кирувчи чиқиндилар ноқонуний тарзда очиқ майдонларда сақланаётганлиги, сақлаш жараёнида эса ер ва ерости сувларига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган кон бошқармаси томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувни тозалаш иншоотида самарали тозалаш белгиланган бўлса-да, тозалаш ускуналари эскирганлиги, тозалаш самарадорлиги пастлиги сабабли ушбу оқова сувлар чиқиндига айланиб, Ангрен дарёсига оқизилганлиги маълум бўлди.
Мазкур қонунбузарлик юзасидан корхонага нисбатан 48 миллиард сўм қўшимча компенсация белгиланди. Шунингдек, 20 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.