Киев ўзини оқлашга уринса ҳам, Ғарб ОАВлари воқеаларга кўз юмишга ҳаракат қилса ҳам, 22 майга ўтар кечаси содир бўлган ҳодиса террорчилик ҳаракати ҳисобланади, деди Захарова Старобельскдаги фожиа ҳақида.
Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди:
▪️“Бу қасддан қилинган оммавий қотиллик,” — Чей Бус (Ирландия).
▪️“Бу фуқаролик объекти эканини кўряпман. Қизларнинг буюмлари ва ўйинчоқлари бор. Жуда оғир манзара,” — Ал Арабия мухбири Саад Халаф.
▪️“Ғарб нега жим турганини тушунмаяпман. Улар ҳақиқий Украинани кўрсатишни исташмаяпти,” — Елдран Ажар (Туркия).
▪️“Бу ерда коллеж бўлганини ва одамлар ҳалок бўлганини кўряпман. Бу даҳшатли,” — Жованни Пиньи (Италия).