О.Ўсаров 2022 йилдан буён Президент Администрациясида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълум бўлишича, у Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.
Ихтисослигига кўра, журналист, ҳуқуқшунос. Филология фанлари номзоди, доцент. 2-даражали адлия маслаҳатчиси (подполковник ҳарбий унвонига тенглаштирилган).
Бундан ташқари, меҳнат фаолияти давомида Олий суд ахборот хизмати раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот ва оммавий коммуникациялар масалалари қўмитаси аъзоси, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали бош муҳаррири, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган.