Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Носоз рус самолёти Боку устида айланиб, зудлик билан Москвага қайтиб кетди

Носоз рус самолёти Боку устида айланиб, зудлик билан Москвага қайтиб кетди

Москванинг "Внуково" аэропортига UTair авиакомпаниясининг Москва - Дубай йўналишида парвоз қилаётган самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу бир ҳафта ичида UTair самолётлари билан юз берган иккинчи ҳодиса ва 2025 йил бошидан буён Россия авиакомпаниялари лайнерларининг тўртинчи носозлиги ҳисобланади.

UTair маълумотларига кўра, самолётнинг шошилинч қайтишига "гидравлик суюқлик сатҳининг ўзгариши" сабаб бўлган. Flightradar24 хизмати маълумотларига кўра, самолёт Боку яқинида бурилиб, Москвага қайтиб кетган. Самолёт бортида 240 йўловчи бўлган. Уларнинг ҳеч бири жароҳатланмаган.

7 январь куни Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган UTair авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти ҳам носозлик туфайли Внуково аЭропортига қўнишга мажбур бўлди.

4 январь куни бир вақтнинг ўзида иккита рус самолёти парвозлар вақтида техник муаммоларга дуч келди: Шарм-ал-Шайхдан Екатеринбургга парвоз қилган "Uralskie avialinii" авиакомпаниясининг Airbus A321neo самолёти учиб кетиш аЭропортига қайтди; Волгоград - Екатеринбург йўналиши бўйича ҳаракатланаётган NordStar авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти ҳам парвозни тўхтатишга мажбур бўлди.

Киритилди: 23:36 11.01.2025. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!